Бугун, 30 март куни Олтинсой туманидаги “Оқарбулоқ” маҳалласида 25-сонли ДМТТнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, қишлоқ кексалари, мураббийлар, ота-оналар иштирок этди.
Қишлоқда янги, енгил конструкцияли боғчанинг қисқа фурсатларда ишга тушганлигидан “Оқарбулоқ” маҳалласи аҳли жуда мамнун бўлди. Она-оналар вакиллари Президентимизга, вилоятимиз ва туманимиз ҳокимларига миннатдорчилик изҳор этишди.
Oltinsoy tumani maktabgacha ta'lim tashkilotlarida "Assalom Navro'z" shiori ostida o'tkazilayotgan bayram tantanalridan foto lavxalar.
Олтинсой туманида қўшалоқ байрам!
Тумандаги "Карсаган" ва "Опшир" махалла фуқаролар йиғинида 120 ва 90 ўринли замонавий жихожлар билан жихозланган (жами 5 млрд 674 млн сўмлик) 9-16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари қайтадан реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилди.
Тадбирларда туман хокими А.Джумаев, туман ҳокимининг ўринбосари Ҳ.Қосимов, туман мактабгача таълим бўлими мудири З.Жураев, маҳалла нурониялари ва бир қанча мутасадди ташкилотлар иштрок этишиб ўзларининг самимий тилакларини билдириб ўтишдилар.
© Oltinsoy tuman maktabgacha ta’lim bo‘limi veb-saytlari 2022