Ўзбекистон Республикаси герби Ўзбекистон Республикаси байроғи Ўзбекистон Республикаси мадҳияси
Олтинсой туман мактабгача таълим бўлими
ХУШХАБАР “ОҚАРБУЛОҚ”ДА ЯНГИ БОҒЧА ОЧИЛДИ
Тадбирлар / 2022-03-30

Бугун, 30 март куни Олтинсой туманидаги “Оқарбулоқ” маҳалласида 25-сонли ДМТТнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, қишлоқ кексалари, мураббийлар, ота-оналар иштирок этди.  

Тадбирда қатнашган Олтинсой тумани ҳокими ўринбосари Хайрулла Қосимов қишлоқ аҳлини ва тарбиячиларни туман ҳокими номидан янги боғча билан қутлади. Бугун янги муассасага қабул қилинган болажонларга келгусида Ватанимизнинг сара ўғил-қизлари бўлиб етишишлари учун эзгу тилаклар билдирди.
Тантанали маросимга ташриф буюрган Сурхондарё вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Шоҳида Холлиева ҳам барчани янги боғча билан муборакбод этиб, вилоят ҳокими Тўра Боболов раҳбарлигида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталди, воҳамизда ҳафтада бир нечталаб янги боғчалар очилаётганлиги, буларнинг барчаси муҳтарам Президентимизнинг болажонларимиз муносиб таълим-тарбия олишлари учун кўрсатаётган юксак эътибори ва ғамхўрлиги туфайли бўлаётганини алоҳида таъкидлади.

  

Шундан сўнг даврага таклиф этилган Абдусалом ҳожи бобо раҳбарлар бирга рамзий лентани қирқди. Бинонинг рамзий калити Олтинсой туман Мактабгача таълим бўлими бошлиғи Зокир Жўраев ва 25-ДМТТ мудираси Назокат Дониёровага гулдурос қарсаклар садоси остида топширилди.
Шундан сўнг тадбир қатнашчилари 90 ўринли янги боғчадаги
шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

  

Қишлоқда янги, енгил конструкцияли боғчанинг қисқа фурсатларда ишга тушганлигидан “Оқарбулоқ” маҳалласи аҳли жуда мамнун бўлди. Она-оналар вакиллари Президентимизга, вилоятимиз ва туманимиз ҳокимларига миннатдорчилик изҳор этишди.

 


Изоҳ қолдириш

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда