Ўзбекистон Республикаси герби Ўзбекистон Республикаси байроғи Ўзбекистон Республикаси мадҳияси
Олтинсой туман мактабгача таълим бўлими
#“ОВЧИ” ДА ЯНГИ БОҒЧА  ИШГА ТУШДИ

#“ОВЧИ” ДА ЯНГИ БОҒЧА ИШГА ТУШДИ

Тадбирлар / 2022-12-30
#“ОВЧИ” ДА ЯНГИ БОҒЧА ИШГА ТУШДИ
Бугун, 30 декабрь куни Олтинсой туманидаги “Овчи” маҳалласида 26-давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Тадбирда “Овчи” маҳалласи оқсоқоллари, сектор раҳбари ота-оналар иштирок этди. Тантанали маросим бошловчиси Нозима Шарипова сўзни Олтинсой тумани ҳокими Алишер Джумаевга берди.
—Аввало, бугун Янги йил байрами эшик қоқоиб турган паллада янги боғчанинг иш бошлаётгани маҳалла аҳли учун қўшалоқ байрам бўлди,—деди туман ҳокими.—Аввало давлатимиз раҳбарига минг раҳмат. Туман марказидан анча олисдаги қишлоқларингизда 4миллиард 750 миллион сўмлик давлат маблағлари ҳисобидан 150 ўринли шундай замонавий, чиройли боғчани қуриб берганлиги учинчи Ренессанс ворислари бўлган фарзандларингиз, азиз болажонларингиз қанчалар бахтли эканлигидан далолатдир.
Шу ўринда “Овчи” қишлоқ аҳлининг қувончига- қувонч қўшган яна бир хайрли иш ҳақида айтиб ўтишни жоиз деб биламан. 2022 йил ушбу маҳалла аҳли учун жуда эсда қоларли йил бўлди. Қишлоқнинг 1 қилометр масофадаги марказий кўчасига бетон ётқизилди. Эндиликда мактаб ўқувчилари ва болажонлар мактабга, боғчага замонавий бетон йўлдан юриб боришмоқда. Кўримсиз бўлиб ётган қишлоққа бугун, тароват файз кирди. Биз келгуси йилда ҳам аҳолининг шарт-шароитларини яхшилаш борасидаги ишларни давом эттирамиз.
Шундан сўнг меҳнат фахрийси Омонтурди Бобоқулов сўзга чиқиб, олис қишлоқда барча шарт-шароитларга эга болалар боғчаси қуриб беришгани учун Президентимизга, вилоят ҳамда туман ҳокимларига қишлоқ аҳли номидан миннатдорчилик изҳор қилди. Дарҳақиқат, янги ташкил этилган давлат мактабгача таълим ташкилоти замонавий мебеллар, ўқув-услубий, дидактик материаллар ҳамда турли-хил ўйинчоқлар билан жиҳозланган.
Янги мактабгача таълим ташкилотида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган 35 нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлиб, иш бошлайдиган бўлди.
Тадбирда туман ҳокими Алишер Джумаев тарбияланувчиларга Янги йил байрами совғаларини тарқатди. Сўнгра болажонлар Қорбобо ва Қорқиз билан рақсга тушишди, ўзлари ёд олган шеърларни ўқиб беришди.

  

  

  

 


"Ona tabiatni asraylik!"

Тадбирлар / 2022-08-26

Joriy yilning 26-avgust sanasida Surxondaryo viloyati Oltinsoy tuman 9-sonli maktabgacha ta'lim tashkilotida O'zbekiston Respublikasi Prezidentining "Ma'naviy-ma'rifiy ishlar samaradorligini oshirish qo'shimcha chora-tadbirlar to'g'risida" 2019-yil 3-maydagi PQ-4307-son qarori ijrosini ta'minlash, maqsadida 3-7 yoshdagi bolalarda atrof muhit ozodaligi, shaxsiy gigiena, tabiatni asrab-avaylashga qaratilgan ekalogik tarbiya mazmunidagi "Ona tabiatni asraylik!" rukunida viloyat seminari bo'lib o'tdi.
Unda, Viloyat maktabgacha ta'lim boshqarmasining ma'naviy-ma'rifiy ishlar va davlat tilida ish yuritish bo'yicha bosh mutaxasisi N.Eshmurodova, boshqarma matbuot kotibi Z.Yahyoyev, viloyatdagi tumanlardan tashrif buyirgan maktabgacha ta'lim bo'limining ma'sul xodimlari, Oltinsoy tuman maktabgacha ta'lim bo'limi xodimlari va tumandagi davlat maktabgacha ta'lim tashkilotlarining raxbar xodimlari ishtirok etdilar.
Seminarni Surxondaryo viloyat maktabgacha ta'lim boshqarmasining ma'naviy-ma'rifiy ishlar va davlat tilida ish yuritish bo'yicha bosh mutaxasisi N.Eshmurodova ochib berdi.
Seminarda "Ona tabiatni asraylik!" mavzusiga asosan 9-sonli maktabgacha ta'lim tashkilot xodimlari va tarbiyalanuvchilar ishtirokida mavzu to'liq yoritilib tarbiyalanuvchi bolajonlar ishtirokida qo'shiqlar, sherlar, raqslar va turli saxna ko'rinishlari namoish etildi.
Seminar ko'tarinki ruhda davom etib, tadbir so'ngida faol qatnashgan xodimlarga Oltinsoy tuman maktabgacha ta'lim bo'limi mudirining estalik sovg'alari va tashkkurnomalari topshirildi.
           


Ana'naviy avgust anjumani o'z ishini boshladi.

Ana'naviy avgust anjumani o'z ishini boshladi.

Тадбирлар / 2022-08-25
Ana'naviy avgust anjumani o'z ishini boshladi.
Joriy yilning 24-25 avgust kunlari 1-9-son davlat maktabgacha ta'lim tashkilotlarida Oltinsoy tumani Maktabgacha ta'lim tizimi xodimlarining an'anaviy avgust anjumani bo‘lib o‘tdi. Anjumanda tumandagi barcha maktabgacha ta'lim tashkiloti direktorlari, metodistlari hamda xodimlari ishtirok etdi. "Maktabgacha Ta'lim sifati: joriy holat va istiqboldagi vazifalari" mavzusida o'tkazilayotgan anjumanning ochilish marosimida Oltinsoy tuman maktabgacha ta'lim bo'lim mudiri Z.Jurayev va maktabgacha ta'lim bo'limining ta'lim tarbiya sifatini ta`minlash va metodik xizmatni tashkil etish sho'basi mudiri N.Abdurazzoqovlar so'zga chiqib, tadbirni ochib berdilar.
Ochilish marosimidan so'ng, o'quv yili davomida tizimda samarali mexnat qilgan xodimlar faxriy yorliqlar va qimmatbaho sovg'alar bilan taqdirlandilar.
         

ХУШХАБАР “ОҚАРБУЛОҚ”ДА ЯНГИ БОҒЧА ОЧИЛДИ

ХУШХАБАР “ОҚАРБУЛОҚ”ДА ЯНГИ БОҒЧА ОЧИЛДИ

Тадбирлар / 2022-03-30

Бугун, 30 март куни Олтинсой туманидаги “Оқарбулоқ” маҳалласида 25-сонли ДМТТнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, қишлоқ кексалари, мураббийлар, ота-оналар иштирок этди.  

Тадбирда қатнашган Олтинсой тумани ҳокими ўринбосари Хайрулла Қосимов қишлоқ аҳлини ва тарбиячиларни туман ҳокими номидан янги боғча билан қутлади. Бугун янги муассасага қабул қилинган болажонларга келгусида Ватанимизнинг сара ўғил-қизлари бўлиб етишишлари учун эзгу тилаклар билдирди.
Тантанали маросимга ташриф буюрган Сурхондарё вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Шоҳида Холлиева ҳам барчани янги боғча билан муборакбод этиб, вилоят ҳокими Тўра Боболов раҳбарлигида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталди, воҳамизда ҳафтада бир нечталаб янги боғчалар очилаётганлиги, буларнинг барчаси муҳтарам Президентимизнинг болажонларимиз муносиб таълим-тарбия олишлари учун кўрсатаётган юксак эътибори ва ғамхўрлиги туфайли бўлаётганини алоҳида таъкидлади.

  

Шундан сўнг даврага таклиф этилган Абдусалом ҳожи бобо раҳбарлар бирга рамзий лентани қирқди. Бинонинг рамзий калити Олтинсой туман Мактабгача таълим бўлими бошлиғи Зокир Жўраев ва 25-ДМТТ мудираси Назокат Дониёровага гулдурос қарсаклар садоси остида топширилди.
Шундан сўнг тадбир қатнашчилари 90 ўринли янги боғчадаги
шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

  

Қишлоқда янги, енгил конструкцияли боғчанинг қисқа фурсатларда ишга тушганлигидан “Оқарбулоқ” маҳалласи аҳли жуда мамнун бўлди. Она-оналар вакиллари Президентимизга, вилоятимиз ва туманимиз ҳокимларига миннатдорчилик изҳор этишди.

 


"Assalom Navro'z"

Тадбирлар / 2022-03-18

Oltinsoy tumani maktabgacha ta'lim tashkilotlarida "Assalom Navro'z" shiori ostida o'tkazilayotgan bayram tantanalridan foto lavxalar.

  

  

  

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?